“SizdanTelegram” канали администраторига
- Матбуот хизмати
- 11 окт. 2019 г.
- 1 мин. чтения
Сизнинг 2019 йил 16 сентябрдаги “Бир йил аввал ёрилган ичимлик суви қувури ҳали ҳам ямалмади” номли мақолангизга
Фарғона вилоят “Сувоқава” ДУК Фарғона шаҳар филиали маъсул ходимлари томонидан Фарғона шаҳар Хўжамағиз МФЙ Улуғвор кўчасидаги “Ичимлик суви қувури ёрилиб кетганига бир йил бўлди. Сувоқавага бир неча бор мурожаат қилдик, лекин фойдаси бўлмади” деган мазмундаги мурожаат фуқаролар билан жойида ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасига кўра, Фарғона шаҳар Хўжамағиз МФЙ Улуғвор кўчасида жойлашган ичимлик сув қувуридаги носозлик фуқаро А.Тожибоев томонидан ўзининг ховлисига тортилган ички ичимлик сув тармоғида юзага келган бўлиб, бу ҳақда “Сувоқава” ДУК авария-диспетчерлик хизматига умуман мурожаат қилинмаганлиги маълум бўлди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сонли қарорнинг 11-бандига асосан “Сув истеъмоли учун — коммунал тармоққа уланишини узиб қўювчи кириш қулфи. Кириш қулфи билан ичимлик сувга уланиш, истеъмолчининг ички ичимлик суви тизимининг бир қисми ҳисобланади” деб белгиланган. Шунга қарамай, ичимлик сувини исроф этилишини олдини олиш мақсадида, 2019 йил 17 сентябрь тезкор аварияни бартараф этиш гуруҳи томонидан мазкур носозлик тўлиқ бартараф этилди.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, фуқаролардан ўзларининг ҳудудида ва тасарруфида бўлган ичимлик сув ва канализация тармоқларида юзага келадиган носозликларни фуқаролар ўзлари бартараф этишлари зарурлигини эслатиб ўтамиз.
Илова: фотосуратлар, далолатнома.
Недавние посты
Смотреть всеСизни муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан 18 апрел "Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни"...
Comments