top of page

@sizdantelegram ФАРҒОНА – “Ичишга ҳатто ариқ суви ҳам йўқ!”

  • Фото автора: Матбуот хизмати
    Матбуот хизмати
  • 11 окт. 2019 г.
  • 1 мин. чтения

ОЛТИАРИҚ. “Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Фарғона кўчасидан ёзмоқдамиз. Кўчамизда, мана 6 ойдирки, ичимлик суви йўқ. Аксига олиб, ариқда ҳам сув доим оқавермайди. Ичимлик суви олиб келиш учун қўшни маҳаллаларга боришга мажбур бўлмоқдамиз. Аёлларимиз эса кир ювиш учун онасиникига бормоқда. Туман “Сувоқова” идораси биздан 300 метр масофада жойлашган. Аммо ушбу идорага кўп маротаба қилинган илтимослар бесамар кетмокда.

“Сувоқова”нинг инсофсиз раҳбарлари кейинги 20 йил ичида босим ҳосил қилиш минорасини йўқ қилди. Энди эса мурожаат қилсак “насос куйган” деб баҳона қилишади. Ерости сизот сувлари жуда узоқ, бўлмаса ўзимиз “качалка” билан чиқариб олардик. Хўш, муаммомизни ким ҳал қилади?”


https://t.me/sizdantelegram

 
 
 

Недавние посты

Смотреть все

Comments


Viloyat "Suvoqava" DUK raxbariyatiga
MUROJAAT

Jo'natildi. Murojaatingiz yuzasidan siz bilan bog'lanamiz!

bottom of page