ФАРҒОНА ВИЛОЯТ УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БОШҚАРМАСИ “СУВОҚАВА” ДУК АХБОРОТ ХИЗМАТИ БАЁНОТИ
- Матбуот хизмати
- 11 окт. 2019 г.
- 4 мин. чтения
Телеграмм канали орқали “Фарғона – ичишга ҳатто ариқ суви ҳам йўқ!” сарлавҳаси остида Фарғона вилояти Олтиариқ тумани, “Оқ олтин” МФЙ, “Фарғона” кўчасида истиқомат қиладиган аҳоли номидан мурожаат мақоласи жорий йилнинг 9 октябрь куни соат 15:30 да эълон қилинганди. Ушбу мақола юзасидан Фарғона вилоят “Сувоқава” ДУК Олтиариқ туман филиали ходимлари хабарда келтирилган “Фарғона” кўчасига “Оқ олтин” МФЙ вакиллари билан бориб ўрганишганида, хабарда келтирилган ҳолатлар ёлғон ва нохолис эканлиги, кўча ичимлик суви билан таъминланганлиги, фуқаролар артезиандан зарур бўлганда ичимлик сувини олиб ишлатаётганлиги, маҳалладан ўтган ариқларида сув оқиб турганлиги маълум бўлди.
Ушбу расмлар "Фарғона" кўчасидан олинган
“Оқ олтин” МФЙ раиси В.Шокировнинг Фарғона вилоят “Сувоқава” ДУК директори Ф.Қодиров ва Олтиариқ тумани ҳокими Х.Ниёзов номига ёзган миннатдорчилик хатлари.
Ушбу мақола ёлғон ва нохолис эканлиги ҳам қуйидаги OLTIARIQ_TV телеграмм каналига жойлаштирилган мақола ҳам тасдиқлайди деб ўйлаймиз. Кимга бундай ёлғон маълумотлар тарқатиш керак ва нима учун?!
"Ozodlik"ning yana bir fitnasi.
Oxirgi kunlarda "Ozodlik radiosi"ga qarashli "Sizdan telegram" sahifasida Oltiariq haqida ko‘p noto‘g‘ri xabarlar aylanib qoldi. Bu kimga va nima maqsadda kerak, bilmadimu, menga, shaxsan oltiariqlik sifatida bunday yolg‘on xabarlar yoqmayapti.
Bugun "Oltiariq tumani Farg‘ona ko‘chasida ichishga hatto ariq suvi ham yo‘q" degan maqola ko‘rindi. Albatta, bundan keyin qiziqdik, u yerni ko‘zdan kechirdik. So‘ng esa bu ularning navbatdagi o‘yin'i ekanining guvohi bo‘ldik.
Video va fotolarda aynan o‘sha ko‘chaning bugungi suratlarini ko‘rishingiz mumkin.
---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
9 октябрь соат 17:30 да ҳам “Ичимлик сувисиз қийналиб кетдик” номли мақола @sizdantelegram канали орқали омма эътиборига ҳавола этилган эди. Мақолага асосан Фарғона вилоят “Сувоқава” ДУК Риштон туман филиали ҳодимлари мақолада эътироф этилган манзил томон, яъни Риштон тумани Меҳнатобод МФЙ ҳудудига бориб ўрганишди. Ўрганиш жараёнида ушбу МФЙ ҳудудига тоза ичимлик сув минораси МФЙ аҳолиси ва Фарғона вилоят “Сувоқава” ДУК Риштон туман филиали билан ҳамкорликда ўтнатилганлиги, “Сувоқава” ДУК томонидан Д-110 ммли 114 метр полиэтилен трубалари етказиб келтирилганлиги аниқланди. 11-12 октябрь кунлари сув насоси ўрнатилиши натижасида Меҳнатобод МФЙ ҳудудидаги Боғу-бўстон, Бўстон ва Бўстон-1 кўчалари аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминлашлигини маълум қиламиз.
---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
@sizdantelegram канали орқали яна бир ФАРҒОНА – “Cувоқова” ваъда қилган “улкан лойиҳа”дан дарак йўқ” номли мақола 10 октябрь куни соат 12:00 да хавола этилди.
“ФАРҒОНА. “Фарғонадан ёзмоқдамиз. Сув масаласида порталга ёзганимиздан кейин дастлаб туман, кейин вилоят “Сувоқова” ташкилотидан келиб, 2019 йил сўнгига қадар “улкан лойиҳа” амалга оширилади деб ваъда бериб кетишди. Афсуски, мана йил тугаяпти, лекин “улкан лойиҳа”дан дарак йўқ. Бизга ҳеч бўлмаса суткада 3 марта ичимлик суви берилсин. Сув – Бухородан тортиб келинадиган табиий газ ёки Талимаржон ГЭСидан узатиладиган электр энергияси эмас, ахир! Шундоқ ер остидан келтириш кифоя. Бизга биологик, кимёвий тозалашлардан ўтган ўта тоза ичимлик суви ҳам шартмас.
Туман марказидаги деҳқон бозори атрофида қувурлар тешилиб, сув чиқиб ётибди. Аммо аҳоли сувга муҳтож бўлиб ўтирибди. Мутасаддиларга инсоф тилаб қоламиз”.
(Бу хабар Озодликка 8 октябрь куни келган.)”
Кўриниб турибдики ушбу келтирилган мақолада мурожаатчи Фарғонадан ёзаётганлиги айтилган, лекин Фарғона вилоятининг қайси туманидан эканлиги келтирилмаган. Биз буни инобатга олган ҳолда, Фарғона вилояти “Сувоқава” ДУК томонидан 2019 йилда Фарғона вилоятида ичимлик ва оқава сув тизимларини яхшилаш тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишни жоиз деб топдик.
Фарғона вилоятида 2019 йилда барча дастурлар доирасида ичимлик сув таъминоти ва оқава сув хизматларини яхшилаш мақсадида жами 91,4 млрд.сўм маблағлар доирасида 507,6 км ичимлик сув тармоқлари қуриш, 23 км оқава сув тармоқлари қуриш, 35 дона ичимлик сув минораси ўрнатиш, 74 дона ичимлик сув насоси ўрнатиш, 39 дона ичимлик сув қудуқларини қуриш ва қайта қуриш ишларини амалга ошириш белгиланган.
Бугунги кун холатига “Инвестиция”, “Обод қишлоқ”, “Обод махалла” дастурлари асосида жами 257,6 км ичимлик сув ва 10,2 км оқава сув тармоқлари қуриш, 5 дона ичимлик сув қудуғи қазиш, 18 дона ичимлик сув қудуғи реконструкция қилиш, 31 дона ичимлик сув насоси ўрнатиш, 22 дона ичимлик сув минораси ўрнатиш, 10 дона ичимлик сув минораси реконструкция қилиш, 6 дона ичимлик сув сақлаш резервуар қуриш ишлари амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4067-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоятида 22 та объектлар учун 2019 йилда 55,0 млрд.сўмлик қурилиш-монтаж ишлар бажарилиши кўзда тутилган. 2019 йилга қурилишни молиялаштириш учун 52,2 млрд.сўм лимит маблағлари ажратилган.
Фарғона вилоятида 22 та объектлар учун пудрат ташкилотларига жами бугунги кун холатига 37,1 млрд.сўм (67 %) маблағлар молиялаштирилган бўлиб, 2019 йил 31 август кунига қадар бажарилган қурилиш-монтаж ишлари киймати 42,2 млрд.сўмни (77%) ташкил этади. Жами 22 та объектларда 9 дона ичимлик сув қудуқлари қазиш, 17 дона қудуқларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш, 77 дона ичимлик сув насослари ўрнатиш ва монтаж қилиш, 7 дона сув миноралари ўрнатиш, 1 дона ичимлик сув минораси таъмирлаш ва реконструкция қилиш, 9 дона ичимлик сув сақлаш резервуарлари қуриш, 5 дона ичимлик сув сақлаш резервуарлари таъмирлаш ва реконструкция қилиш, 205.63 км ичимлик сув тармоқлари қуриш ва монтаж қилиш, 23,0 км оқава сув тармоқлари қуриш ва монтаж қилиш ишлари режалаштирилган.
Бугунги кун холатига жами 6 дона ичимлик сув қудуғи қазиш, 12 дона ичимлик сув қудуғи реконструкция қилиш, 6 дона ичимлик сув минораси ўрнатиш, 6 дона ичимлик сув сақлаш резервуарлари қуриш, 68,2 км ичимлик сув тармоқлари тортиш, 3,8 км оқава сув сув тармоқлари қуриш ишлари амалга оширилди.
“Обод махалла” дастури доирасида 8,4 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан 15 та объектларда жами 1 дона ичимлик сув қудуғи қазиш, 4 дона ичимлик сув насоси ўрнатиш, 45,4 км ичимлик сув ва 17,9 км оқава сув тармоқлари қуриш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Бугунги кун холатига жами 27,3 км ичимлик сув ва 3,9 км оқава сув тармоқлари қуриш ишлари амалга оширилди.
“Обод қишлоқ” дастури доирасида 11,1 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан 45 та объектларда 99 км янги ичимлик сув тармоғи қуриш, 19 дона ичимлик сув минораси ўрнатиш, 16 дона ичимлик сув минораси таъмирлаш, 3 дона ичимлик сув қудуғи қазиш, 12 дона ичимлик сув қудуғи реконструкция қилиш, 31 дона ичимлик сув насоси ўрнатиш режалаштирилган.
Бугунги кун холатига жами 102,8 км ичимлик сув тармоқлари қуриш, 2 дона ичимлик сув қудуғи қазиш, 6 дона ичимлик сув қудуғи реконструкция қилиш, 12 дона ичимлик сув насоси ўрнатиш, 12 дона ичимлик сув минораси ўрнатиш, 13 дона ичимлик сув минораси реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.
Фарғона вилоят “Сувоқава” ДУК ўз маблағлари хисобидан корхонанинг ички имкониятидан келиб чиққан холда 2019 йил учун жами 5.4 млрд маблағлар доирасида 19 та объектларда жами 5 та ичимлик сув қудуғи қазиш, 60 км ичимлик сув тармоқлари тортиш, 65 та ичимлик сув насослари ўрнатиш, 6 та ичимлик сув минораси ўрнатиш ишларни амалга оширилиши режалаштирилган. Шу кунга қадар 3 та ичимлик сув қудуғи қазилди, 29.7 км ичимлик сув тармоқлари тортилди, 25 та ичимлик сув насоси ўрнатилди.
Ушбу қурилиш-монтаж ишлари натижасида 52 500 нафар аҳоли илк бор ичимлик сув таъминоти билан таъминланади ва 244 785 нафар аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланади, шу билан Фарғона вилояти аҳолисининг ичимлик сув таъминоти 83.5% дан 85% га оширилиши кутилмоқда.
Юқорида келтирилган маълумотларни “улкан лойиҳа” деб таърифлаганлар ўқиб чиқиб, ўзларига тегишли хулоса чиқариб олишади деган умиддамиз.
Недавние посты
Смотреть всеСизни муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан 18 апрел "Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни"...
Comments