Фарғона вилояти «Сувоқава» ДУК ахборот хизмати БАЁНОТИ
- Матбуот хизмати
- 31 окт. 2019 г.
- 1 мин. чтения
@SizdanTelegram канали орқали - ФАРҒОНА – “Намунали уйларда газ йўқ, сув ва чироқ ҳам муаммо” номли мақола юзасидан ушбу мақолада ёритилган Қўштепа тумани, Қумтепа МФЙ, Ҳамкорлик кўчасида қурилган наъмунали уйларга МФЙ раиси Муҳаммаджон ака Вахобов ҳамкорлигида бориб ўрганилганда, ушбу кўчада ичимлик сувидан ҳеч ким мурожаат қилмаганлиги, аҳоли фақатгина табиий газ муаммоси борлиги ҳақида мурожаат қилишганлиги, ичимлик суви доимий равишда етказилиб берилаётганлиги аниқланди. Албатта ичимлик сувидан фақатгина электр энергиясида узилишлар бўлганида ёки сув насоси таъмирланган холатлардагина ичимлик сувида узилишлар кузатилган холос.
@SizdanTelegram каналига бундай ёлғон ва вилоят “Сувоқава” ДУК обрўъсига путур етадиган хабарларни гуруч курмаксиз бўлмаганидек, фақатгина қалбида корхонага нисбатан ғаразлиги бор фуқаролар ёки ушбу каналнинг ўзини “қози” ҳисоблайдиган мухбирлари қўшиб-чатиб ўзларига обрў йиғишни истаб бўхтон хабарлар тарқатишмоқда. @SizdanTelegram каналига биргина айтадиган гапимиз хабарни тарқатишдан олдин ушбу хабар қай даражада ҳақиқатга яқинлигини суриштириб, аниқ бўлган холатдагина мақола чоп этишларини истардик.
Ҳамкорлик кўчасидаги хонадонлардан олинган суъратлар ва МФЙ раиси билан тузилган далолатнома илова қилинади.
Недавние посты
Смотреть всеСизни муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан 18 апрел "Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни"...
Kommentare