top of page

ФАРҒОНА – “Намунали уйларда газ йўқ, сув ва чироқ ҳам муаммо”

  • Фото автора: Матбуот хизмати
    Матбуот хизмати
  • 31 окт. 2019 г.
  • 1 мин. чтения

ҚЎШТЕПА. “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Қумтепа шаҳарчаси Ҳамкорлик кўчасида қурилган намунали уйлардан ёзмоқдамиз. 2015 йил лойиҳаси бўйича 17 та намунали уй қурилди. Аммо янги уй табиий газга уланмаган. Ҳолбуки, намунали уйимиздан 100 метр нарида катта босимда табиий газ ўтган. “Намунали” уйларда сув ва электр энергияси ҳам мунтазам йўлга қўйилмаган. Шу сабаб уй эгалари ҳалигача тўлиқ кўчиб келмаган. Кўчиб келганлар ҳам қиш келиши билан ижарага чиқиб кетади.

2014 йилда Қўштепа тумани ҳокимияти вакиллари янги уйларда албатта табиий газ бўлади деб алдаб, кредит учун дастлабки тўловни тўлаттириб олди. Кошки булар қуриб берган уйни ўтин, кўмир билан исита олсак! Кечаю кундуз ўтин ёқиб чиқишимизга тўғри келади. Биз ўтин-кўмир сотиб олайликми, ижара пули тўлайликми ё кредитни ёпайликми?!”


Телеграм @SizdanTelegram

telegram канали

09.10.2019

 
 
 

Недавние посты

Смотреть все

留言


Viloyat "Suvoqava" DUK raxbariyatiga
MUROJAAT

Jo'natildi. Murojaatingiz yuzasidan siz bilan bog'lanamiz!

bottom of page